Испания иқтисодиёти 2020 йилнинг 2-чораги якунларига кўра 18,5 фоизга пасайган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди ва у Испанияни Европанинг коронавирус инқирозидан энг кўп жабр кўрган давлати деб атади.
Испания иқтисодиётининг пасайиши иқтисодиётчилар прогноз қилгандан юқорироқ бўлган. Улар бу кўрсаткич 16,6 фоизни ташкил қилишини айтишаётганди.
Испанияда иқтисодий кўрсаткичлар 3-чоракда тикланиши кутилмоқда, бироқ тез ўсишга умид қилинмаяпти. Иқтисодиётнинг тикланишига муваффақиятсиз курорт мавсуми ва коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериши мумкинлигидан хавотир тўсқинлик қилмоқда. Охирги 3 ойда Испания иқтисодиётининг деярли барча тармоқларида қисқариш юз берган. Бироқ коронавирус инқирози чакана савдо, транспорт, туризм ва ресторан бизнесига кучли зарба берган. Умумий ҳисобда бу соҳалар 40 фоизгача даромадини йўқотган.
Шунингдек, коронавирус сабабли киритилган чекловлар ишсизлик даражаси ошишига олиб келган. Бу кўрсаткич 15 фоизга етган. Таъкидланишича, йил охиригача Испанияда ўн минглаб кичик ва ўрта корхоналар касодга учраши кутилмоқда.
Умумий ҳисобда, евроҳудуд иқтисодиёти 2-чоракда 14,4 фоизга қисқарган. Бу эса статистика олиб бориладиган вақтдан бери энг кучли пасайиш ҳисобланади. Жумладан, Европанинг бош иқтисодиёти ҳисобланадиган Германиянинг ялпи ички маҳсулоти 10,1 фоизга, Францияники 13,8 фоизга қисқарган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.