Коронавирус! Америкаликларнинг деярли 80 фоизи Хитойни айбламоқда

Коронавирус! Америкаликларнинг деярли 80 фоизи Хитойни айбламоқда

АҚШ фуқароларининг деярли 80 фоизи коронавируснинг сайёрамиз бўйлаб тарқалишида Хитой раҳбарияти айбдор деб ҳисоблашмоқда, уларнинг фикрига кўра, ҳукумат инфекцияни бошланган пайтида ушлаб қололмаган.

Бу ҳақда “Pew Research Center” тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб, РИА Новости хабар берди.

Бундан ташқари, сўралганларнинг 50 фоизи, АҚШ иқтисодий алоқаларнинг ёмонлашишига қарамай, пандемияни келтириб чиқаришда тутган ўрни учун Хитойни жавобгарликка тортиши кераклигини айтган.

Ўз навбатида, америкаликларнинг 38 фоизи ХХР билан кучли муносабатлар ҳозирги келишмовчиликлардан кўра муҳимроқ деб қайд этишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!