Жорий йилнинг июнь ойида имзоланган шартномага кўра, кореялик мутахассислар Ўзбекистондаги Миллий кинология марказидан яна 6 бош хизмат итларини харид қилди.
Мазкур шартнома доирасида Тошкент халқаро аэропорти орқали 6 бош хизмат итлари тегишли ветеринария диагностика ва кўриклардан муваффақиятли ўтказилиб, халқаро ташиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда Кореяга жўнатиб юборилди.
Хабарда айтилишича, Жесси, Белла, Фарона, Рада, Файз, Фариз лақабли хизмат итларини кореялик божхоначилар қабул қилиб олишган. Улар иқлимга мослашиш жараёнлари якунига етгач, хизматга сафарбар қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кореялик мутахассислар Ўзбекистондан 3 бош хизмат итларини экспорт қилган эди.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, ҳозирга қадар Миллий кинология марказида етиштирилиб, гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишида тайёрланган ва Кореяга юборилган хизмат итлари сони 12 тага етган.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.