Конституцияга киритилаётган ўзгариш

A A A
Конституцияга киритилаётган ўзгариш

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

31-модда.

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон хабарлари ҳамда бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Тезислар

Нима учун тинтув ўтказиш ва телефон сўзлашувини эшитишга санкция бериш ваколати прокурордан судга ўтказилмоқда? Бунинг аҳамияти нимада ?!
Сабаби бу худди қўзичоқни бўрига ишонишдек гап. Бугунги замонавий қарашлар ўтмишдагидек эмас. Инсоннинг шахсий ҳаёти муқаддас тушунчага айланмоқда. Инсон туғилганидан бошлаб у ҳақидаги маълумотлар унинг ҳаёти давомида бирор-бир жойда “из” қолдиради. Шифохонада, ФҲДЁ бўлимларида, боғчада, мактабда, банкларда ва бошқа ташкилотларда, кундалик фойдаланадиган ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ёки маълумотлар базаларида шахснинг фото, видео, аудио, ёзма ёки электрон шаклидаги шахсга доир маълумотлар мавжуд.
Шу сабабли ҳам тергов органига фуқаронинг шахсий ҳаётига аралашиб унинг телефон сўзлашувини эшитиш бўйича ўзи мустақил қарор қабул қилиш ваколатини бошқага бериб бўлмайди. Албатта тийиб турувчи механизмлар керак.
Эндиликда бу тартибга солиниб, тинтув ва телефон эшитиш доираси ҳам суд томонидан белгиланиши, бунга қай даражада зарурият борлиги холис ва мустақил судья томонидан баҳоланиши белгиланмоқда.
Бир сўз билан айтганда шахсий ҳаёт дахлсизлиги Конституцияда мустаҳкаланмоқда.
Ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ўзининг шахсий ҳаёти ва оилавий сирини ҳимоя қилиш, ўз мулкига эга бўлиши ва унинг дахлсизлигига ўзга шахсларнинг тажовузидан хавотирсиз ҳаёт кечириши лозим.
Телекоммуникация тармоқлари ва ахборот технологиялари ривожланиши билан ахборот ва маълумотларни узатиш, тарқатиш жараёнлари осонлашди ва халқ ичида оммавийлашди.
Эндиликда фуқароларнинг шахсий маълумотлари, ёзишмалари ва биометрик маълумотларини сақлаш ва тарқатилишида ташқи таъсирлардан ҳимоя зарурати юзага келди. Мазкур дахлсизлик ҳуқуқлари конституцияга киритилмоқда ва шахсий, оилавий сир ва маълумотлар ноқонуний тўпланиши ва тарқалиб кетиши чекланмоқда.
Бундан ташқари Конституция лойиҳасида уй-жойга бўлган ҳуқуқ дахлсиз этиб белгиланмоқда.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳамда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши мустаҳкамланмоқда. Мазкур нормани Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Хулоса

Оммавий коммуникациялар ривожланиши билан бугун ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида шахснинг шахсий ва оилавий сирига оид маълумотлари, минг афсуски, унинг розилигисиз олиниши, тарқатилишига гувоҳ бўляпмиз. Натижада кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз шахсий ҳаётига, шахсига оид маълумотларнинг тарқалишига оид ҳуқуқбузарликдан жабр кўриб қолмоқда. Шу сабабли мазкур масалаларга фундаментал ечим ясаш мақсадида Конституцияга алоҳида нормалар киритилиши давр тақазоси дейиш мумкин.
Инсонларнинг яшаш ҳуқуқига тааллуқли энг асосий талаблар қаторидаги уй-жой мол-имулкига тажовуздан ҳимояда яшаш ҳуқуқи, шахсий маълумотлар сирлиги ҳар бир фуқаронинг ҳаётидаги бирламчи заруратлардан бири сифатида дахлсизлик тоифасига киритилмоқда ва кафолатли ҳимояга олинмоқда.

44-модда.

Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан тўлақонли ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.

Тезислар

Эски совет тузумидан қолган ёмон одатлардан бири бу ижтимоий соҳа вакиллари, талабалар ва ҳаттоки мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга, хусусан, пахта териш ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишларигажалб қилиш эди.
Натижада нимага эришдик? Ўқувчи ва талабалар тайинли таълим олмади, ўқитувчи ва шифокорлар ўз устида ишлаб, сифатли хизмат кўрсатишнинг ўрнига далага чиқиб, пахта теришди. Бу нафақат ижтимоий-иқтисодий аҳволимизга, балки Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги имиджига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси 2008 йилда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги Конвенцияни (1999) ратификация қилган.
Ушбу конвенцияга мувофиқ “болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари” деганда қуллик, жинсий эксплуатация, болаларни қуролли тўқнашувларда, ноқонуний фаолиятда ёки уларнинг соғлиғига, ахлоқий ва психологик ҳолатига зарар етказадиган хавфли ишларда ишлатиш тушунилади.
Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида бундай қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф этиш ишлари ўзининг ижобий натижасини бериб ушбу саъй-ҳаракатлар халқаро миқёсда эътироф этилди.Халқаро рейтинглардаги ўрнимиз анча яхшиланди, бу эса юртимизга кўплаб инвестициялар жалб қилинишига, иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига хизмат қиляпти.
Болалар ўқишда, шифокор ва ўқитувчилар ишда бўлишлари тўғри сиёсий қарор эди. Мажбурий ва болалар меҳнатининг ман этилиши Конституцияда белгилаб қўйилиши ушбу сиёсий қарор абадий эканлигини кўрсатади.

Хулоса

Узоқ йиллар республиканинг халқаро имиджига салбий таъсир қилиб келган мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди.
Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун – улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Бу борада, айниқса,болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланиши Асосий қонунимизда тўғридан-тўғри ёзиб қўйилмоқда.
Мажбурий меҳнатга чек қўйилиши ҳар бир ўзбекистонликнинг кундалик ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ривожланиши натижасида ҳаёт сифати ошади.
Бу қоиданинг Конституцияда алоҳида белгиланиши эса, сиёсий қатъиятдан ортга қайтилмаслигини англатади, ушбу соҳада эришилган ютуқларни қатъий мустаҳкамлайди ҳамда болаларнинг меҳнатнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади.
Айни пайтда, ушбу конституциявий норма болаларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, тўлиқ жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди.

52-модда.

Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Конституцияга ўқитувчилар билан боғлиқ модда киритилаётгани — жамиятда ушбу касб эгаларига нисбатан йиллар давомида шаклланган муносабатни ижобий томонга ўзгартириш йўлида ташланган қадам, дея баҳолаш мумкин. Чунки таълим сифатининг орқага кетиши — ўқитувчининг меҳнати қадрсиз бўлгани билан бевосита боғлиқ.
Мустақилликнинг дастлабки машаққатли йилларидан бошлаб ижтимоий соҳа вакиллари, хусусан ўқитувчиларнинг обрўси ва мавқеи сезиларли даражада тушиб кетди. Ойлик маошлари, иш шароитлари ҳаминқадар бўлганининг устига уларни турли қўшимча юмушлар билан ҳам банд қилинар эди. Бундай шароитда ишлайдиган ўқитувчи сифатли таълим бериши мумкинми?
Ишонч билан айтишимиз мумкин-ки, бу борада сўнгги йилларда салмоқли ўзгаришлар амалга оширилди. Биринчи навбатда ўқитувчилар мажбурий меҳнатдан– пахта терими, ободонлаштириш ишларига жалб қилишданхалос қилинди.
Таълим даргоҳларидагиортиқча қоғозбозликка ҳам чек қўйилди. Қонунчиликда белгиланган 6та иш ҳужжатидан бошқа ҳисобот ва тақвимлар юритилиши қатъиян ман қилинди.
Юксак салоҳиятли ўқувчиларни тайёрлаш маънавий бой ва интеллектуал ривожланган авлодни шакллантириш мақсадида Президент, ижодий ва ихтисослаштирилган мактаблар мактаблар ташкил этилиб, таълим сифатининг илғор андозалари қўлланилмоқда.
Қоғозбозликдан озод қилиш, ҳисоботларни қўлда ёзиш, ҳар бир дарс бўйича ҳар йили қайта-қайта кўчириладиган дарс режаларини қайта ёзиш ва ҳоказоларга чек қўйиш учун “Kundalik” электрон таълим платформаси кенг жорий қилинди.
Ва, энг асосийси, ўқитувчиларнинг ойлик маошлари муттасил ошириб борилмоқда. Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ой қўшимча 20 фоиздан 50 фоизгачаустама тўланади. Ўқитувчиларга имтиёзли истеъмол кредитларини бериш, олис ҳудудларга бориб ишлаётган юқори малакали педагоглар учун устамалар белгилаш жорий этилди.
Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва «Болалар кутубхоналари» ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараваргаоширилди.

Хулоса

Мазкур норма давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг педагогларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўришга хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган 685 мингдан ортиқ ўқитувчиларни давлат томонидан профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланишини кучайтирилиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга олиб келади.
Ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлаш каби вазифаларни Конституцияда белгилаб қўйилиши болаларимизнинг сифатли ва замонавий таълим олишига, келажакда фаровон яшашига хизмат қилади.
Ўқитувчиларнинг аксарияти — бюджетдан маош оладиган инсонлардир. Уларни маҳаллий амалдорлар яна текин хизматкорга айлантириб қўймаслиги учун ҳам ушбу норма жуда муҳим. Конституция орқали уларнинг мақоми оширилиши ўқитувчиларга бўлган эҳтиромни ва ушбу касбнинг қанчалик қадрли эканини кўрсатади.

20-модда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳамда давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

Тезислар

Ҳар бир давлат ўз фуқаролари билан муносабатга киришар экан, алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Яъни, давлат ҳам, фуқаро ҳам ўзига хос ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.
Масалан, давлат фуқаролар учун хавфсизлик, фаровонлик, тинчлик ва яхши ҳаёт кечириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш каби мажбуриятларга эга бўлса, фуқаролар қонунларга бўйсуниш, бурч ва мажбуриятларни бажариш каби масъулиятни ўз зиммасига олади.
Янги Конституцияда ушбу принциплар алоҳида белгиланяпти. Бунда асосий урғу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилмоқда, шу жумладан, қонунлар инсонлар оғирини енгил қилиб, турмуш тарзини яхши кечишини таъминланиши лозим. Бу нима дегани?
Масалан, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланади, дейиляпти. Яъни, бунда ҳам жазолаш ёки бошқа таъсир кўрсатишнинг чегараси инсонийликка бориб тақалади.
Айтайлик, шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи, лекин у давлат рўйхатидан ўтиш босқичларини қилмасдан ёки рухсат берувчи ҳужжатларни олмасдан иш бошлади. Бундай ҳолат учун яқин йилларгача унинг фаолияти тугатилган ёки тўхтатиб қўйилган. Бироқ бугунги кунда унга ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик тушунтирилади, рухсат берувчи ёки лицензия ҳужжатини олиш учун муайян вақт берилади. Бундан кўзланган мақсад ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, ҳам битта тадбиркорни сақлаб қолиш. Мана шу мутаносиблик принципи, мана шу мақсадга эришиш учун етарли бўлган чора ҳисобланади.
Яна бир мисол. Фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади. Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади. 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди? Бу мисолдан кўриш мумкинки, суд қўллаган ҳуқуқий таъсир чораси мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб эмас.
Шу нуқтаи назардан, ушбу қоида давлат идораларининг ўз вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга оширишга ҳамда инсонга қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари кўзланган қонуний мақсадга эришиш учун мос ва етарли бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
Яна шуни алоҳида қайд этиш керакки, давлат билан инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади, деб белгиланмоқда. Яъни, инсон давлат органига мурожаат қилса-ю, бироқ унинг ишига тегишли қонунчиликда қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар бўлганда иш қандай ҳал этилиши керак?
Масалан, давлат ва фуқаро ўртасида қайсидир масалада келишмовчилик юз берди. Агар ушбу масала бўйича қонунчиликда қандайдир ноаниқлик бўлса ёки ишни давлат фойдасига ҳам, фуқаро фойдасига ҳам ҳал қилиш имконияти бор бўлса, албатта фуқаро фойдасига ён босилади.

Мисол учун, Солиқ кодексининг ўзида муайян бир масала юзасидан турлича норма белгиланган бўлиши ёки тадбиркорликка оид битта қонунда бошқа норма, иккинчи қонунда бошқача норма белгиланган бўлиши мумкин. Бундай номувофиқликни, табиийки, солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилинишини хоҳлайди. Конституцияга киритилаётган норма эса шундай номувофиқликлар давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади, деган қатъий нормани мустаҳкамламоқда.

Хулоса

Давлат ва фуқаро бир бири олдида масъул бўлмаса кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Фуқаролар ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажарса, қудратли давлат барпо этилади, ўз навбатида, давлат мажбуриятларини тўлиқ бажарса аҳоли фаровон яшайди.
Мазкур норма билан биринчидан, қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ва уни амалда қўллашда, иккинчидан, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини ташкил этишда инсон ҳуқуқлари мазмун-моҳиятига устуворлик бериш Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда.
Бундан ташқари Конституциямизга ҳар қандай вазиятда дастлаб халқни айбдор деб ҳисоблашга оид эскича қарашларни парчалайдиган янги норма киритилмоқда. Яъни эндиликда давлат билан юзага келган қонунчиликдаги зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилинади, “ишимни менинг фойдамга ҳал этиб беринглар”, деб талаб қилиш имкониятини яратилади.
Ушбу норманинг киритилиши — сўнгги йилларда илгари сурилган инсон қадрини эъзозлаш принципларига тўла мос келади. Қонунчиликда ечими топилмаган ҳар қандай масала фуқаро фойдасига ҳал этилиши тарихий қадамдир.

28-модда.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан белгиланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Тезислар

Инсоннинг айбдор деб топилиши фақатгина суд орқали тўлиқ исботланиши шарт.
Жамоатчилик орасида жиноят иши қўзғатилган фуқарони суднинг ҳукми эълон қилинмасдан туриб, дарҳол жиноятчи сифатида баҳолаш ҳолатлари учраб туради.
Ваҳоланки, сўнгги йилларда қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан бир қанча оқлов ҳукмлари чиқарилмоқда (масалан, мамлакатимиз судлари томонидан сўнгги 5 йилда 4 минг 700 нафардан ортиқ фуқаро оқланган). Илгари буни тасаввур ҳам қилиш қийин эди.
Биринчи навбатда фуқарога нисбатан жиноят иши очилди бўлди, у жиноятчи ва у қамалади, дейиш нотўғри. Фуқарога нисбатан жиноят иши очилганда фуқарода ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи доим бўлади. Агарда унинг айби исботланмаса у албатта озодликка чиқади. Инсонни айбдорлиги фақатгина суд муҳокамасида исботлансагина ва суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми бўлсагина, у айбдор бўлади.
Дўппи тор келганда тарозининг палласи инсон томонга тош босади. Яъни гумон ва шубҳаларни исботлаш имкониятлари мавжуд бўлмаса, бу ҳолат барча гумон ва шубҳалар гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи фойдасига ҳисобга ўтади.
Жим туриш ҳуқуқи.
Гумонланувчи ва айбланувчиларни ўз ҳоҳишисиз гапиртириш, ўз айбини тан олдиришга мажбурлаш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида тергов жараёнида жим туриш, яъни сукут сақлаш ҳуқуқи Конституция даражасида белгиланмоқда.
Шунингдек, инсонларни бошқа далиллар бўлмаган ҳолларда фақат ўзининг айбига иқрорлиги сабабли айбдор деб топиш тақиқланмоқда. Бу эса турли тазйиқлар билан жиноятни кимнингдир бўйнига қўйишдан сақлайди. Яъни энди бошқа бирорта далил бўлмаса, кимнидир турли босимлар остида “шу ишни мен қилдим” деб тан олишидан фойда йўқ.
Маҳкум ҳам аввало инсон.
Инсонни озодликдан маҳрум этилгани у ва унинг яқин қариндошлари билан ноинсоний муомалада бўлиш, уларнинг шахсини камситишга йўл очиб бермаслиги керак. Маҳбусларга нисбатан жазо турлари қўлланилгани уларни жамиятнинг умумэътироф этилган муомала қоидаларидан ҳам чеклаш ҳуқуқини бермайди. Шу сабабли, озодликдан маҳрум этилган шахслар ва уларнинг қариндошларини камситиш, уларни асосий ҳуқуқлардан маҳрум қилишга сабаб бўлмайди.

Хулоса

Айбсизлик презумпцияси конституция билан мустаҳкамланмоқда ва инсонни жиноят содир этганликда айбдор деб ҳисоблаш фақатгина суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукмига асосланилади.
Судланаётган фуқароларнинг умуминсоний ҳуқуқларга риоя этилиши ва тергов жараёнларидаги муҳим инсонпарвар қоидалар жорий этилиши белгиланмоқда.
Шахсни айбига иқрор қилиш эмас, балки тергов ва судда айбни ишончли далиллар билан исботлаш зарурлиги белгиланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эрон ракеталари АҚШ ҳарбий кемаларини чўктиришга шай

Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.

АҚШнинг режаси барбод бўлдими?

Эроннинг янги раҳбарияти аввалгисидан ҳам "кескинроқ" бўлиб чиқди

Петер Мадяр президентдан истеъфога чиқишни талаб қилди

Тамаш Шуёк билан учрашувга парламентда вакиллик қилаётган бошқа икки партия етакчилари, жумладан, Виктор Орбан ҳам таклиф этилган.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.

Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN

Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

2025 йилда дунё музликларида 408 гигатонна муз эриб кетди

Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.

Спорт озуқаси капсулалари ичида "жон сақлаган" синтетик наркотиклар фош бўлди

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етади!

Тошкентда метро поезди вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди​​​​​​​

Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди!

“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.

ДХХ хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.

Оҳангарон тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола тирик топилди

Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган.

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Бу ҳақда Reuters хабар берди.