Колумбия президенти Рамаллоҳда мамлакат элчихонасини очишга буйруқ берди

Колумбия президенти Рамаллоҳда мамлакат элчихонасини очишга буйруқ берди

Колумбия президенти Густаво Петро мамлакатнинг Рамаллоҳдаги элчихонасини очишга буйруқ берди.

Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Xилберто Мурильо маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Колумбиянинг Рамаллоҳда дипломатик ваколатхонасини очиш жараёни аллақачон бошланган.

«Президент Петро Рамаллоҳда Колумбия элчихонасини, Рамаллоҳда Колумбия ваколатхонасини очишга буйруқ берди. Кейинги қадамимиз шу йўналишда бўлади», — деди вазир.

Мурильо Исроил-Фаластин можаросини икки халқ учун икки давлат яратиш асосида ҳал қилиш бўйича БМТ ва Осло келишувларини эслатиб, Фаластинни тобора кўпроқ давлатлар тан олишига умид билдирди.

«Бу қарор Исроил ёки яҳудийларга қарши чиқмаган. Фаластин тўлақонли давлат сифатида тан олиниши керак», - деди у.

Шу билан бирга, ташқи ишлар вазири Рамаллоҳда Колумбия элчихонаси очилишининг аниқ санасини айтмади.

Колумбиянинг собиқ президенти Хуан Мануэл Сантос Фаластин давлатини 2018 йилнинг 3 августида, муддати тугашига 4 кун қолганида тан олди.

Колумбия Ғазо секторида давом этаётган ҳужумларни баҳона қилиб, 3 май куни Исроил билан дипломатик муносабатларни узганини расман эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!