Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов бошчилигидаги мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Кобулга сафари доирасида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми ва "В2В" шаклидаги учрашувлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Форумнинг очилиш маросимида Афғонистон саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Аҳмадуллоҳ Зоҳид сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича амалга ошираётган ташқи сиёсати, ҳамкорлиги ва халқаро майдонда афғон халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади. У, шунингдек, "Термиз халқаро савдо маркази", Кобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида "Ўзбекистон савдо уй"лари очилганини эътироф этган ҳолда, мазкур тармоқлар имкониятларидан икки мамлакат бизнес вакиллари унумли фойдаланишлари муҳимлигини таъкидлади.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ўз навбатида мамлакатларимиз ҳукуматлари сай-ҳаракатлари туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми сезиларли даражада ошганини урғулади.
Афғонистон савдо ва инвестициялар палатаси раиси Муҳаммад Юнус Моманд Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб, афғон тадбиркорларига яратилаётган имтиёзлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Расмий тадбирдан сўнг 96 нафар ўзбекистонлик ва 110 нафар афғон тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ва "B2В" учрашувлар ташкил этилди. Мулоқот чоғида озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида икки давлат ишбилармонлари ва компаниялари ўртасида умумий қиймати 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16та битим имзоланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.