Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатда Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансерида айрим беморлар ерда ухлашаётгани қайд этилган. Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур видеотасвир 2022 йил 4 июль куни Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансери болалар бўлими навбатчи санитаркаси М Хужматова томонидан олиниб, муассаса бош шифокорига телеграм орқали тақдим этилган.
2022 йил 5 июль куни диспансер жамоасининг умумий йиғилишида мазкур ҳолат муҳокома қилиниб, беморларнинг ўз ўрнига ётишини таъминламасдан, назоратсиз қолдирган 4 нафар ходимга меҳнат қонунчилигига асосан интизомий чора кўрилган. Йиғилишда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги бўйича зарур чоралар белгиланган.
Шунингдек, шу гуруҳда юқоридаги фойдаланувчи томонидан диспансерда қўли шикастланган бемор аёлга тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги, у гипссиз юрганлиги қайд этилган.
Аниқланишича, 57 ёшли бемор аёл Э.С. диспансерда “Д” ҳисобда туради. 2-гуруҳ ногирони, 2022 йил 1 апрелдан ҳозирги кунга қадар бу муассасада ётиб, даволаниб келмоқда. 2022 йил 3 июнь куни йиқилиб тушган. Шу куни чап қўл кафт соҳаси рентген қилиниб, травматолог шифокорга кўрсатилган. "Чап қўл 4-бармоқ ўрта фалангасининг ёпиқ синиб силжиши" ташхиси қўйилган. Беморга мутахассис томонидан тегишли муолажалар қилинган. 2022 йил 27 июнь куни беморнинг қўли қайта рентген қилиниб, травматолог шифокор назоратидан ўтказилган. Суяклари битганлиги сабабли боғлов ечилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.
Диспансер биноси 2021 йил апрелда фойдаланишга топширилган. 150 ўринга эга бўлган муассасада беморларнинг даволаниши учун барча шароитлар яратилган.
Шу ўринда эслатиб ўтиш зарурки, Ўзбекистон Республикаси "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги қонунига кўра руҳияти бузилган беморларни уларнинг ўзи ҳамда қонуний вакилининг рухсатисиз фото-, видео ёки кино тасвирга олиш мумкин эмас, дейилади хабарда.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.