"Ким бу эркатойлар?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди (ВИДЕО)

"Ким бу эркатойлар?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқда "Ким бу эркатойлар?" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.

Ҳолат жорий йилнинг 25 май куни, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, "Юқори" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ ходими О.Ортиқов томонидан жами 5 та "Ласетти" ва 1 та "Нексия-3" русумли автомобиллар тўхтатилган.

Автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, қоидабузарлик содир этган 11-синф битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб тегишли чоралар белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!