Киев Пекинга жавоб қайтарди

Киев Пекинга жавоб қайтарди

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайл Подоляк Хитойга “Украина инқирози” йўқлигини эслатиб, мамлакат расмийларини “ҳарбий жиноятлар учун юмшоқ синонимларни қидирмасликка” чақирди.

“Урғуларни яна бир бор тузатиш керак. "Украина инқирози" йўқ. 2014 йилда Россия томонидан бошланган уруш бор. Қрим ва шарқий вилоятларнинг бир қисми Россияга қўшилмади, балки босиб олинди. Украиналиклар эвакуация қилинмайди, балки ўлдирилади ёки Россияга депортация қилинади. Уруш жиноятлари учун юмшоқ синонимларни излашнинг ҳожати йўқ”, деб ёзди у твиттерда.

Аввалроқ, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз ҳисоботларида "Украина инқирози" атамасини қўллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!