Киберэксперт бузиш энг осон бўлган паролларни айтди

Киберэксперт бузиш энг осон бўлган паролларни айтди

Маълумотлар ҳимоясини таъминлаш учун калит сўзларни пухта танлаш керак – оддий ва қулай ҳарф ва рақамлар хавфсизлик таъминланди дегани эмас. Бу ҳақда “Т1 интеграция” ахборот хавфсизлиги бўйича компетентлик маркази раҳбари Валерий Степанов “Прайм” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, 123456789, password, abc123 ва шунга ўхшаш “тартибли” калит сўзлардан фойдаланиш керак эмас, чунки бундай шифрларни бузиш учун бир неча сония етарли. Бундан ташқари, кодларни қоғозга ёзишингиз шарт эмас.

Степанов камида саккизта белгидан, турли ҳарфлар, рақамлар ва бошқа белгилардан фойдаланган ҳолда калит сўзлар яратишни тавсия қилади. У, шунингдек, икки босқичли аутентификация қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини эслатди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, рақамли эҳтиёткорлик қоидаларига мувофиқ пароллар вақти-вақти билан ўзгартирилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!