Келгуси 7 йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 млрд доллар ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Келгуси 7 йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 млрд доллар ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим” жорий этилади.

Бундан ташқари, био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшларимизни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборамиз. Бунинг учун 200 млн доллар йўналтирамиз.

Келгуси 7 йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 млрд доллар ажратилади.

Биз ҳурматли профессор ва академиклар, илмий тадқиқотлар олиб бораётган магистр ва аспирантлар, олийгоҳлар ўқитувчи ва домлалари, бир сўз билан айтганда, заҳматкаш илмий ва ижодкор зиёлиларимиз Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини юксак қадрлаймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!