Каттақўрғондаги боғчада ҳужжати йўқ болалар борлиги аниқланди

Каттақўрғондаги боғчада ҳужжати йўқ болалар борлиги аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон тумани, «Қўштепа» МФЙ, 61-сонли ДМТТнинг сиғимига нисбатан болалар сони кўплиги, уларнинг овқатланиш ва дам олиши учун етарли шароит яратилмаган танқид остига олинган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Каттақўрғон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ишчи гуруҳи маълумотига кўра, ўрганиш куни боғчада ҳужжати йўқ болалар борлиги ва бошқа камчиликлар аниқланди. Аниқланган камчиликлар юзасидан ўз аризаларига кўра. 61-ДММТ боғча в.в.б. директори ва хўжалик ишлари бўйича боғча директори ўринбосари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Шунингдек, аниқланган камчиликлар сабаб мактабгача таълим ташкилоти ҳамширасига меҳнат қонунчилигига кўра «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!