Бугун бир хабар ўқиб қолдим: Голландияда 1 августдан эътиборан жамоат жойларида муслималарнинг бурқа ва ниқоби расман тақиқланибди. Бу тақиқни бузганлар 150 евро миқдорида жаримага тортилар экан.
Францияда бу тақиқ 2014 йилда кучга кирган эди. Европа инсон ҳуқуқлари суди буни тасдиқлаган ва инсон ҳуқуқларига зид эмас деб қарор чиқарган. Ҳа, бу воқеалар ҳамма номини эшитганда оғзининг суви қочадиган, ҳамма жойда инсон ҳуқуқлари деб жар соладиган ўша Европада бўлмоқда. Ҳатто бу худо бехабарлар гейларга ҳам инсон ҳуқуқлари деб рухсат бериб қўйибди. Уларнинг назарида бу инсон ҳуқуқларига кирар экан. Уларнинг ифлос кўнгли шуни тусабдими, демак, бу ишни қилишга ҳаққи бор эмиш. Тақиқлаш мумкин эмас экан. Лекин муслималарнинг юзини беркитиб юриши масаласига келганда фикрлари бошқача чиқади. Биласизми, бу нимадан дарак беради? Бу аслида улар биз ўйлаганчалик адолатли эмаслигини билдиради. Агар ўзларининг манфаатига тўғри келса, адолатни эслашади. Мабодо манфаатига мос келмаса, тупуриб қўйишади ўша адолатга. Улар бу ишни усталик билан бажаришади.
Аслида ҳақиқий адолат яратганнинг ҳузуридагина бўлади. Қолган барчаси алдамчи. Биз шунчаки кўп адолатсизликларни кўрганлигимиз учун ҳам улар бизга адолатлироқ бўлиб туюлади. Бунинг яна бир сабаби, уларнинг Исломга бўлган душманликларидир.
Шу ерда кимдир эътироз билдириши мумкин. Яъни ўз юртида соқол қўя олмаган, ҳижоб кия олмаганлар ўша Европада бемалол яшайди-ку деб. Ҳа, яшар эди. Энди бундан кейин бу қийинлашиб бораверади. Чунки олдин мусулмонлар кам сонли бўлганлиги учун эътибор беришмаган. Мусулмонлар сони кўпаяётганлигини сезгач, хавотирга туша бошлашди.Германияда Қуроънни йиртиш, масжидларга ҳужум уюштириш, Францияда ва Голландияда ҳижобни тақиқлаш. Улар бу ишлари ўзлари айтаётган инсон ҳуқуқлари, демократия деган гапларига тўғри келмаслигини билишмайди дейсизми. Жуда ҳам яхши билишади. Бундай пайтда без бўлиб, сўз ўйини қилишади.
Кимдир эътироз билдириши мумкин бўлган яна қизиқ бир факт: куни кеча ўша насроний Ғарб давлатлари Хитойдаги мусулмон уйғурларни ҳимоя қилиб чиқди. Хитойга эътирозлар билдиришди. Дунёдаги мусулмон давлатлар эса Хитой билан алоқани узса, гўё оч қоладигандек ялтоқланиб “нима қилсанг қилавер”, демоқда. Эртага Хитой уларни ҳам уйғурлардан беш баттар аҳволга солишини тушуниб етишмаяпти. Шунчалик ҳам калта ўйлаш бўладими?
Ҳа, майли. Хўш, нега Ғарб давлатлари мусулмонларни ҳимоя қилиб Хитойга эътироз билдиряпти? Нима, мусулмонларга раҳмилари келиб кетдими? Ёки муз юраклари эридими? Йўқ, мусулмонлар битта қолмай қирилиб кетса ҳам, улар пинакларини бузишмайди. Агар раҳм-шафқатни билганларида, ҳақиқатан ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишганда Суриядаги, Ливиядаги, Ироқдаги, Афғонистондаги қирғинбаротлар бошланганда овозларини чиқарарди. Миллионлаб мусулмонлар қирилиб кетди. Бирон марта инсон ҳуқуқларини эслашмади.
Унда нега Хитойда эслаб қолишди? Сабаби Хитой уларнинг манфаатига мос келмаяпти. Хитой уларга халақит қилмоқда. Хитой уларга ёқмаяпти. Шунинг учун ҳам мусулмонларни баҳона қилиб Хитойга босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Ана шунақа гаплар. Уйғурларни ҳимоя қилиш эса бир баҳона, холос. Хуллас, катта давлатлар ўйнашяпти. Заиф мусулмон давлатлари эса уларга копток бўлмоқда.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.