Катанец: "Футболчиларим Қатарга қарши қандай ўйнашни билади"

Катанец: "Футболчиларим Қатарга қарши қандай ўйнашни билади"

Осиё кубоги чорак финал баҳси доирасидаги Қатар – Ўзбекистон беллашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец иштирок этди ва Қатар терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Таъсуроотларга келадиган бўлсак, бизни қийин баҳс кутяпти. Биз етарлича дам олдик, жамоамни қўлдан келганча жанговар ҳолатга келтирдим. Эртага ёрқин ўйин кўрсатишга уринамиз.

Диёр Ҳолматов ажойиб ўйин кўрсатди. Дастлабки расмий учрашув бўлишига қарамай зўр таъсуроот қолдирди. Бу мен учун ҳам сюрприз бўлди. У Дубайдаги йиғинда ҳам жуда яхши меҳнат қилганди. Эртага асосий таркибда у ўйнайдими ёки бошқа футболчи, буни вақт кўрсатади.

Менинг вазифам йигитларни энг яхши ҳолатда ўйинга тайёрлаш. Футболчиларим Қатарга қарши қандай ўйнашни билади. Қатар ҳам ҳавотир оладиган бизнинг устун жиҳатларимиз бор.

Шуни айтган бўлардимки, ҳакамларга ҳам омад тилайман", - деди Сречко Катанец.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!