Карантин: меҳнат таътилига мажбурий чикариш қонунийми?

Карантин: меҳнат таътилига мажбурий чикариш қонунийми?

АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

❓Карантин пайтида меҳнат таътилига мажбурий чикариш, 0,5 ставка ўриндош ходимларни ишдан бўшатилиши қонунийми?

❗️Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Шунингдек, агар корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бўлмаса, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!