АҚШга фентанил кириб келишини тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларда Мексика "жуда фаол ҳамкорлик қилди" ва Канада ҳам кўпроқ иш қилиши кераклигини тушуна бошлади, деб айтди президент Доналд Трампнинг юқори даражадаги савдо маслаҳатчиси.
Питер Наварро бу фикрларни Politico Live ташкил этган тадбир давомида билдирди.
Унинг таъкидлашича, Трампнинг Канада ва Мексика импортига 25 фоизлик бож тарифларини жорий этиш режалари - ҳозирда бир ойга, яъни 1 мартгача кечиктирилган - савдо урушини бошлашга эмас, балки гиёҳванд моддаларга қарши курашга қаратилган.
Наварро айтишича, Канадада Мексика картеллари тез суръатда кенгайиб бормоқда. Бу эса Канадани де минимус имтиёзи остида гиёҳванд моддаларни кичик ҳажмда, божсиз етказиб беришнинг асосий манбасига айлантирган. Агар тарифлар кучга кирса, бу имтиёз бекор қилинади.
Наварро яна таъкидлашича, Канадада "жиддий" виза муаммолари ҳам бор эди ва у "терроризм кузатув рўйхати"даги шахсларнинг Қўшма Штатларга киришига йўл қўйган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албареснинг айтишича, мамлакат АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки томонлама савдо алоқаларини узиш ҳақидаги таҳдидларидан қўрқмайди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.