Америка Қўшма Штатлари ва Эрон муносабатлари президент Доналд Трамп лавозимига киришганидан бери ёмонлашиб келмоқда. 7-декабр куни бу икки узоқ йиллик душманлар ўртасида ноёб ҳодиса юз берди: томонлар ўзларида ҳибсда бўлган биттадан маҳбусни озод қилишди. Ушбу ҳодиса Швецарияда бўлиб ўтган.
Эрон уч йилдан бери жосусликда айблананаётган АҚШ фуқароси Хиюе Вангни озод қилган бўлса, Қўшма Штатлар Эронлик Масуд Сулаймонини озод қилди. У АҚШнинг Теҳронга қарши санксияларини бузганликда айбланаётган эди.Трамп Твиттер орқали Эронга ушбу «жуда адолатли музокара» учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, маҳбуслар алмашинуви АҚШ ва Эрон биргаликда келишувга эришиши мумкинлигини кўрсатди.
АҚШнинг юқори мартабали мулозимининг айтишича, маҳбуслар алмашинуви уч ёки тўрт ҳафта давом этган қизғин музокаралар натижаси бўлган. «Умид қиламизки, бу ҳодиса Эрон билан келгуси алоқалар яхшиланишига олиб келади «, дейди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.