Журналист Жамол Хашоггининг қотиллари ўлим жазосидан қутулиб қолиши мумкин

Журналист Жамол Хашоггининг қотиллари ўлим жазосидан қутулиб қолиши мумкин

Саудия Арабистонида журналист Жамол Хашоггининг ўлимида айбланган жиноятчилар ўлим жазосидан қутулиб қолиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 2 октябрь куни журналист Хашоггининг жонига қасд қилинганди.

Associated Press маълумотларига кўра, беш нафар айбланувчи Хашогги қариндошларининг мурувватидан кейин ҳукм ўзгаришига ишонишмоқда.

Мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи шарафига, марҳум журналистнинг ўғиллари жиноятчиларни "кечириш" тўғрисида қарор қилдилар. "Биз, шаҳид Жамол Хашоггининг ўғиллари, отамизни ўлдирганларни кечирганимизни билдирамиз ..." дейишди улар.

Маълумот учун, журналистнинг ўлимида айбланганлардан 5 киши ўлимга, учтаси қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2018 йил 2 октябрда Саудия монархиясини танқид қилгани билан танилган Жамол Хашогги Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасига борди ва ғойиб бўлди. Кейинчалик эса Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари дипломатик ваколатхона биносида қасддан одам ўлдирилганини айтишди. Анқарага кўра, Саудия вакиллари ўз қурбонини шафқатсиз қийноққа солишган, сўнгра ўлдиришган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!