Душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни текшириш, ушбу пандемиянинг тарқалишини секинлаштиришнинг энг яхши усули эканлигини таъкидлади ва барча давлатларни мазкур тизимни ривожлантиришга чақирди.
Шунингдек, юзага келаётган танқисликларни бартараф этиш учун компанияларни муҳим жиҳозларни кўпроқ ишлаб чиқаришга ундади.
«Бизнинг барча мамлакатларга мурожатимиз шу -текширинг, текширинг ва яна текширинг. Ҳамма давлатлар вирус борлиги гумон қилинган одамларнинг ҳар бирини текшириб кўришга қодир бўлишлари керак. Текширишларсиз вирус билан касалланганларни изоляцияга олиб бўлмайди ва инфекциянинг тарқалиш занжири бузилмайди” деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейсес, Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Шунингдек, Гебрейсес COVID-19 ни «замонимизнинг глобал соғлиқни сақлаш инқирози» деб атади.
Тедроснинг таъкидлашича, ҳатто илғор соғлиқни сақлаш тизимига эга мамлакатлар ҳам ушбу касалликка қарши курашишда қийинчиликда дуч келмоқдалар.
ЖССТ раҳбари вируснинг кам даромадли давлатларга таъсир қилишидан қаттиқ хавотирда эканлигини билдирган. Чунки, бундай мамлакатлар аҳолисининг вирусдан бошқа муаммоси ҳам талайгина – улар тўйиб овқатланмайди ва бошқа соғлиқ муаммолари билан ҳам курашмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.