Жокович Олимпиадада бронза учун курашишдан бош тортди

Жокович Олимпиадада бронза учун курашишдан бош тортди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Токио Олимпиадасининг аралаш жуфтликлар баҳсида бронза медаллар учун ўйнашдан бош тортди. Бу ҳақда мусобақанинг твиттердаги саҳифасида маълум қилинди.

Нина Стоянович билан жуфтликда ўйнайдиган спортчи медаллар учун австралиялик Эшли Барти ва Жон Пирсга қарши курашиши керак эди. Энди эса бронза автоматик равишда сербларнинг рақибларига насиб этди.

Жокович Олимпиаданинг яккалик баҳсларида ҳам медалсиз қолди. Ярим финалда у германиялик Aлександр Зверевга, бронза учун баҳсда эса испаниялик Пабло Каррена Бустага ютқазди. Учрашув 6:4, 6:7 (4), 6:3 ҳисобида испан спортчиси фойдасига ҳал бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!