Жиззахда ўз қўшнисидан товламачилик йўли билан катта миқдорда пул ва автомобиль ундирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси «Дарё»га маълум қилди.
14 октябрь куни Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган фуқоро А.Э. қўшниси 1988 йилда туғилган аёл С.Э.нинг товламачилик йўли билан пул талаб қилаётгани важи юзасидан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимларига мурожаат қилади.
Маълум бўлишича, С.Э. қўшнисининг қизи 1997 йилда туғилган Н.А.нинг 20 октябрь куни фотиҳа тўйи бўлишидан хабар топади. Шундан сўнг у отасига «Агарда қизингнинг тўйи бўлишини, тўй тинч ўтишини, бўлажак қудаларингнинг олдида шарманда бўлишни истамасанг, менга 115 миллион сўмлик Gentra русумли автомашинангни берасан», деб қўрқитади.
Бундан ташқари, А.Э. бу талабларни бажаришдан бош тортса, қизининг енгилтабиат эканлигини айтиб, ижтимоий тармоқларга жар солишини маълум қилади.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида Заргарлик маҳалласи ҳудудида фуқаро С.Э. қўшниси А.Э.дан 73 миллион 719 минг сўмлик Nexia-3 русумли автомашина ҳамда 1 минг 500 АҚШ долларни товламачилик йўли билан олаётган вақтда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари қўлга олади.
Жиззах вилоят ИИБ ахборот мултимедиа гуруҳининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.