Жиззахдаги боғчада тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклади

Жиззахдаги боғчада тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Унга кўра, вилоят ва туман мактабгача ва мактаб таълими бошқарма ва туман масъуллари томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилди. Аниқланишича, тасвирда акс этган ҳодиса ташкилот тарбиячиси томонидан содир этилган.

ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Хизмат текширув ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!