Жиззахда йигит самосуд қилинди

Жиззахда йигит самосуд қилинди

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда бир неча киши бир йигитни самосуд қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 10 сентябрь куни фуқаро Т.З Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига олдиндан таниш бўлган Э.О., И.Д. ва Н.Ш.лар унинг муқаддам ижтимоий тармоқ орқали юборган расмини ўзаро муҳокама қилиш учун чақириб, турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб-тепиб, тан жароҳати етказгани ва ушбу жараённи видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатгани сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 20 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!