Ўзбекистонга порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш, олиб чиқиш ва тарқатиш қонун билан тақиқланган. Аммо, шунга қарамай, беҳаёлик ҳамда шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни сотиб, мўмай даромад қилишни мақсад қилган фуқаролар ҳам учраб турибди, деб ёзади ЎзА.
Шу боис Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи жангари ва порнографик мазмундаги контрафакт видеофильмларнинг ноқонуний тарқатилишига қарши курашиш мақсадида Жиззах шаҳар Кўк бозор савдо мажмуасида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари У.И., Н.Т. ва Ҳ.Қ. жами қиймати 3,763 минг сўмлик 836 дона лицензияланмаган, жангари ва беҳаё мазмундаги видеофильмлар ҳамда турли хилдаги хорижий мусиқа клиплари ёзилган контрафакт DVD ва СД дискларни Жиззах шаҳридаги Кўк бозор савдо мажмуаси ҳудудида сотаётган вақтида қўлга олинди.
Фуқаролар ўз кўрсатмаларида мазкур дискларни Тошкент шаҳридаги бозорларнинг биридан сотиб олганлиги ва қайта сотиб фойда кўриш мақсадида Жиззах шаҳрига олиб келганлигини баён қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Исроилнинг яна бир расмий вакили Ynet нашрига маълум қилишича, минтақада ушбу келишув Эрон томонидан ўтказилган босим ва Қўшма Штатларнинг ён босиши натижаси ўлароқ қабул қилинмоқда.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.