Жиззахда аёл шифокорнинг айби билан бачадонидан айрилди. Шифокор жазоланди

Жиззахда аёл шифокорнинг айби билан бачадонидан айрилди. Шифокор жазоланди

Сафиев Ботир Толипович (исм-шарифи ўзгартирилган) Бахмал тумани тиббииёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими мудири лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозими ва касбига кўра ҳомиладор аёлларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга масъул бўла туриб, ўз касбига нисбатан бепарволиги ҳамда инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли Камалова Ойсара Норбой қизи 2021 йил 21 июнь куни Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексига мурожаат қилиб келган вақтида амалдаги миллий стандартлар бўйича тўлиқ текширувлардан ўтказилиб, чуқурлаштирилган кўриклардан, тиббий муассасада қорин бўшлиғи аъзоларини операциягача ва операциядан кейин ультратовуш текшируви ва ЭКГдан, сийдикни солиштирма оғирлиги ва қонда тромбацитлар миқдори, умумий қон таҳлили текширилмасдан, 2021 йил 21 июнь куни О.Камаловада кесарча-кесиш жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Шундан сўнг, Б.Сафиев жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда О.Камаловада юқори турувчи муассасалар ходимлари томонидан текширувдан ўтказилиб, консилиумлар ташкиллаштирмасдан, уни операциядан кейинги даврда доимий кузатувга олмасдан, операциядан О.Камаловага миллий стандартлар бўйича антибактерил, инфузион, симптоматик ва индивидуал даволаш чораларини кўриши лозим бўлсада, ушбу даволаш тадбирларини бажармасдан уйига жавоб бериб юборганлиги оқибатида О.Камалова 2021 йил 08 июль куни Бахмал тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуаси гинекология бўлимига соғлиги ёмонлашганлиги туфайли қайта мурожаат қилиб келганида унга “Чилла даври” Метроэндометрит ташхиси қўйилиб ётқизилган ва даво муолажалари самарасиз бўлганлиги ҳамда соғлиғи оғирлашганлиги туфайли, Жиззах вилояти перинатал марказига, тиббиёт ходимларининг назоратисиз йўлланма асосида юборган.

Ўз навбатида, О.Камалова Жиззах вилояти перинатал марказига 2021 йил 10 июнь куни ётқизилиб, клиник-лабаратор текширувлардан ўтказилиб, чилла даври 19-кун, кесар-кесиш операциясидан кейинги ҳолат, метроэндометрит, сепсис, пелвиоперитонит, суринкали камқонлик ўрта оғир даража ташхиси билан ва ҳаётий кўрсатмага асосан “Қуйи ўрта лапоротомия, бачадон экстрпацияси ортиқларисиз, ичаклар битишмасини ўтмас йўл билан очиш, ичаклар орасидаги ва қорин бўшлиғини кўплаб абсцессларини очиш ва санацияси, ичакларни назоэнтерал интубацияси, қорин ва кичик чаноқ бўшлиғини дренажлаш” операцияси ўтказилиб, унинг бачадони олиб ташланган.

Суд мажлисида Б.Сафиев айби иқрорлик билдирмасдан кўрсатув берган бўлсада, унинг айби жабрланувчи О.Камалова ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувлари, жабрланувчи О.Камалованинг аризаси, тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари, комиссион суд-тиббий экспертиза хулосаси, ҳомиладор аёлнинг шахсий варақаси, туғруқ тиббий картаси, операция баённомаси, О.Камалованинг тиббий баённомалари, касаллик тарихи ҳужжатлари, шунингдек жиноят ишида тўпланган ва судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган.

Суд томонидан Б.Сафиевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 116-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 2 йилга соғлиқни сақлаш тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда, шунингдек шифокорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда ҳар ойлик иш ҳақининг 20%ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, Б.Сафиевга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Шуҳрат Худоёров,

Жиззах вилоят судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Агар Украина 9 май куни Москвага ҳужум қилса, Россия Киевга “Орешник” қуроли билан зарба бериши мумкин

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.

"Реал"да кутилмаган қарор! Анчелотти "Барса"га қарши Арда Гюлерни асосий таркибда туширади

Мадриднинг "Реал" клуби якшанба куни Ла Лига 35-турида "Барселона" меҳмони бўлади.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Россия С-300/400 макетлари билан дунё кўзини алдамоқда!

Россия Қуролли Кучлари Узоқ Шарқда ҳаво мудофааси даражасини сақлаб қолгандек кўриниш учун С-300/400 зенит-ракета комплексларининг макетларини ўрнатмоқда.

АПЛ. «Саутгемптон» - «Манчестер Сити». Ҳусанов бугунги баҳсда иштирок этмайди

Англия чемпионатининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Саутгемптон» клуби меҳмони бўлади.

“Зудлик билан тарк этинг!” — Украинада хавфли ҳудудлар бўйича шошилинч чақириқ

Украинада эвакуация бошланди. Ҳар куни соат 8:00 да автобуслар кетади.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Тун ярмида Путиндан портловчи баёнотлар!

Путин тунги соат 12 да катта матбуот анжумани ўтказди.

Путиннинг "ярашув"и тугади. Уруш яна бошланмоқда

Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия раҳбари томонидан таклиф этилган ва 8 майдан 10 майгача амал қилган уч кунлик "ярашув" муддати тугаганини тасдиқлади.

Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон байроғи билан чиққан ёшлар руспарастлар қаршилигига учради

Ҳатто айримлар бу ҳаракатни USAID ёки “Миллий тикланиш” партияси раҳбари раҳбари Алишер Қодиров билан боғлашга уринишган.

Тарих сабоқлари ва Европа билан келишув — Путиндан дипломатик сигнал

Путин тинчлик, тарих ва ультиматумлар ҳақида гапирди.

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклифига Украина ҳукуматининг жавобини кутаётганини маълум қилди.

Хоразмда терговчига 25 000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Терговчи пора таклиф қилган гумондорнинг ноқонуний таклифи бўйича раҳбариятга билдирги орқали маълум қилгач хабари тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шри-Ланкада автобус жарликка қулади, қурбонлар бор

ЙТҲда ҳалок бўлганлар шахси ҳозирча аниқланмаган.

Сурхондарёда Cobalt ни олиб қочган бола ушланди

Йигит машинани қарзи борлиги учун олиб қочгани, ушбу қарз онлайн қимордан экани, ютқазган пул суммаси 2000 доллар эканини айтган.

Россия бунга рози эмас. Ғарбга рухсат керакми ўзи?

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украинада Европа тинчликпарвар кучларини жойлаштириш масаласига муносабат билдирди.

Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар билан қўлга тушди

Қўлга олинган яна бир гумонланувчи — электр устасининг айтишича, улар трансформатор пункти ўрнатиб бериш учун 15 минг доллар сўраган.

“Путинни Туркияда кутаман. Шахсан.” — Зеленский музокарага тайёр!

"Қотилликларни чўзишнинг маъноси йўқ” — Зеленский Путиндан ҳал қилувчи қадам кутмоқда.

Туркия Истанбулда музокараларни қайта бошлаш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлади – Кремл

Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.

Исроил фаластинликларни оиласи томонидан қириб ташламоқда

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо шаҳри жанубидаги Сабра ҳудудида Толиблар оиласи яшаган чодирга зарба берди.

Украина янги Рим папасидан ёрдам умид қилмоқда

Янги Рим папаси Лео XIV учун Украина понтифик этиб сайланишидан олдин "ҳар доим устувор бўлган" , деди Рим-католик черковининг Киэв-Житомир епархияси епископи Виталий Кривитский Обозревателга берган интервьюсида .

Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

“Миллар” дастурида маълум қилинишича, 9 май куни хонадон вайроналари остидан еттинчи мурда ҳам олиб чиқилди

Испанияда хлор омбори ёнғин чиқди

Ёнғинни бартараф этишга 60 нафар ўт ўчирувчи, 20 нафар махсус мутахассис, жумладан кимёвий разведка ва технологик хавфларга қарши ишлайдиган гуруҳлар жалб этилган.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон ва Наманганда ҳам сезилди

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 03:03 да рўй берган.

Расман Украинага 15 километрлик буфер зона ғояси ҳеч ким томонидан таклиф қилинмаган - Зеленский

Зеленский таъкидлашича, ҳатто қандайдир қуролсизлантирилган ҳудуд ҳақида гапирилганда ҳам, Херсон билан нима қилиш кераклиги саволи туғилади.

Ҳиндистон ҳозирча Покистонга дарё сувидан фойдаланишга рухсат бермаган

Times of India ҳабар беришича, Покистон учун принтсипиал жиҳатдан муҳим бўлган ушбу шартноманинг қайта тикланиши сулҳ тузиш учун шарт эмас эди.

Венгрия украиналик жосусни депортатсия қилди

Бу ҳақда Венгрия ҳукумати Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзади Газета.ру.

Европа Украинани АҚШсиз қурол билан таъминлай олмайди

Бу ҳақда Американинг New York Times газетаси хабар бермоқда.

Фаластин Трампнинг Ғазо режасини номақбул деб билади

“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Фаластин мухторияти раҳбари ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда “Россия-24” телеканали орқали маълум қилган.

Истанбул метробусининг қулаши оқибатида камида 40 киши жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, икки жабрланувчининг аҳволи оғир. Бундан ташқари, 37 ёшли аёлни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади.

Судан қамоқхонасига дрон ҳужуми оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди

Судан ғарбидаги Шимолий Кордофан штатидаги Эл Обеид марказий қамоқхонасига учувчисиз учувчисиз ҳаво ҳужуми оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди.

Си Цзинпин оғир бетобми?

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг хатти-ҳаракатлари у оғир касалликка чалинган дея шубҳаланишга асос беради.