«Реал» клуби Жозе Моуриньонинг бош мураббий лавозимига қайтишини қачон эълон қилиши маълум бўлди.
Аввалроқ, 63 ёшли португалиялик мутахассис «Мадрид»да Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллаши ҳақида хабар берилган эди — қироллик клуби мураббийни «Бенфика»дан 3 миллион евро эвазига сотиб олади ва у билан икки йиллик шартнома имзолайди.
ESPN нашри тарқатган маълумотларга кўра, «Реал» Моуриньонинг тайинланиши ҳақидаги расмий баёнотни мавсум якунланганидан сўнг — якшанба ёки душанба куни эълон қилади. Ла Лиганинг сўнгги тури ўйинлари 23-24 май кунлари бўлиб ўтади ва «қаймоқранглилар» шанба куни ўз майдонларида «Атлетик Бильбао»ни қабул қилишади.
Таъкидланишича, «Мадрид» президенти Флорентино Перес Моуриньонинг шартномасига алоҳида банд қўшиш имкониятини кўриб чиққан. Ушбу бандга кўра, агар клуб президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда Энрике Рикельме ғалаба қозонса, у португалиялик мураббий билан ҳамкорликни рад этиши ва бошқа номзодни танлаши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо аввал ҳам «Реал»ни бошқарган (2010-2013) ва клуб билан биргаликда Ла Лига, Испания Кубоги ҳамда Суперкубогида ғолиб чиққан эди. Мутахассис ўзининг сўнгги совринини 2021/22 йилги мавсумда «Рома» бошқарувида қўлга киритган — ўшанда римликлар Конференциялар Лигасида зафар қучишган эди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.