Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.

Нуфузли фестиваль доирасида ўтказилаётган кинобозорда тўртинчи бор Ўзбекистон миллий павильони ишга туширилиб, унда Ўзбекистонда хорижий фильм ва телелойиҳалар суратга олиш имкониятлари ҳамда мамлакатдаги кинолокациялар тақдим этилди. Ўзбекистон миллий павильонига Европа, АҚШ, Канада, Австралия ва Осиё мамлакатларининг 100 дан ошиқ продакшн ва дистрибуция компаниялари вакиллари ташриф буюрди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси кинобозор дастуридан ўрин олган тадбирларда кинотуризми ривожланган мамлакатлар, хусусан, Туркия, Саудия Арабистони, Малта, Марокаш, Япония тажрибасини ўрганди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилган павильон фаолияти кинотуризм, яъни катта аудиторияга намойиш этиладиган фильмларда Ўзбекистонни намойиш этиш орқали мамлакатга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш масаласига қаратилган.

Ўзбекистонда фильм, реклама роликлари, телевизион ҳамда ижтимоий медиа лойиҳалари билан ташриф буюришга, айниқса, Франция, Испания, Буюк Британия, Австралия, Япония, Канада, АҚШ, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари продюсерлари қизиқиш билдирмоқда.

Жумладан, Франциянинг Okino Films продакшн компанияси продюсери, сценарийнавис, режиссер Квентин Клосан ўзининг илмий фантастика жанридаги фильми учун Сурхондарё вилояти локацияларини танлаб, сценарийни мослаштириши мумкинлигини билдирди.

Сурхондарё вилояти, хусусан, унинг Бойсун туманида жойлашган Бойбулоқ ғори италиялик ҳужжатли фильм усталари Алессандро Белтраме ва Алессия Валенти эътибори марказида бўлди. Бутун дунё бўйлаб ғорлар тўғрисида ҳужжатли фильмлар тасвирга олиб, Amazon Prime платформасида омма эътиборига ҳавола қиладиган ижодкорлар Осиёдаги энг чуқур ғорда 2027 йилда суратга олиш ишларини амалга ошириш истагини билдирди. Ҳужжатли фильм бадиий элементларни ўз ичига олиб, ҳикоя Искандар Зулқарнайн девори сири контекстида очиб берилади. Белтраме Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан кўрсатиладиган амалий, ташкилий ёрдам ҳамда ребейт дастури борлигидан мамнунлигини билдирди.

Буюк Британиянинг Fact Not Fiction Films компанияси ижрочи директори Тристан Лорейн Ўзбекистонда авиация мавзусида фильм суратга олиш ғоясини тақдим этди. Собиқ авиация капитани бўлган, охирги 20 йилда эса 30 дан ортиқ фильмлар суратга олиб келаётган Тристан Лорейн Ўзбекистондаги ребейт дастури жозибали эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, содда ва тез ишлайдиган механизмга асосланиши мамлакат кинотуризми ривожига тўғридан тўғри ижобий таъсир қилади.

Япониялик продюсер Юсуке Камата халқаро фильм лойиҳаларини суратга олишни режалаштирганда Ўзбекистондаги имкониятларни ҳисобга олишини билдирди. Юсуке Камата Япониядаги энг олди продюсерлардан ҳисобланиб, у HBO Max стриминг платформасининг Tokyo Vice (2022) фильмига, қолаверса, Netflix’нинг Missing: The Lucy Blackman Case ҳамда Fugitive: The Curious Case of Carlos Ghosn хитларига маҳаллий продюсер бўлган.

Ўзбекистон делегацияси Венеция биеналлеси Venice Production Bridge кинобозори раҳбари Паскаль Диот, Америка кинобозори вакили Робин Бурт, Лондондаги FOCUS локациялар бозори координатори Клара Ле, Ҳиндистон продюсерлари халқаро конклави ташкилоти директори Ҳаршад Бҳаргват, Deadline Hollywood журналининг стратегик ҳамкорлик бўйича раҳбари Селин Роттерман, Ecran Total журнали директори Пиер Абучала, Variety журнали вице-президенти Денис Паркинсон, Screen International медиа гуруҳи тижорий директори Скотт Бенфолдлар билан “Film in Uzbekistan” (Ўзбекистонда тавсирга олинг) кампаниясини амалга ошириш, янада кўпроқ киноинвесторлар эътиборини Ўзбекистонга қаратиш бўйича учрашувлар ўтказди.

Шунингдек, Мальта санъат кенгаши ва кинокомиссияси билан тажриба алмашиш бўйича суҳбатлашди. Мальталиклар Ўзбекистон миллий кинокомиссиясини кинотуризми дунёда энг ривожланганларидан бўлган ушбу мамлакат бўлмиш Мальтага тажриба ўрганиш сафарига (study tour) таклиф қилди.

Маълумот учун, ребейт дастурлари сўнгги йилларда жаҳон киноиндустриясида етакчи тасвирга олиш манзилларини белгилаб берувчи асосий омилга айланиб, бугунги кунда 100 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудда жорий қилинган: Германия, Нью-Йорк ва Жоржия штатлари 30 фоиз, ЖАР ва Чехия 35 фоизгача, Озарбайжон 40 фоиз, Абу-Даби 50 фоиз ребейт қайтимини тўлайди, Саудия Арабистони эса шу йилги кинобозорда ўз рағбат дастурини 50 фоиздан 60 фоизга, Эстония – 27 та лойиҳанинг бошқа мамлакатларга ўтиб кетгани сабаб 30 фоиздан 40 фоизга кўтарганини эълон қилди.

Бу борада Ўзбекистон 2026 йилдан бошлаб Global Country Placement дастурини ҳам эълон қилди. бундай ёндашув жаҳонда ўз самарасини аллақачон кўрсатган: Мексика 2015 йилдаги "Spectre" Бонд фильмига 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган ва эвазига фильмнинг очилиш саҳнасида Мехико шаҳри бутун дунёга намойиш этилган, Янги Зеландия эса "The Lord of the Rings" трилогиясидан сўнг ўзини "Ўрта Замин" сифатида брендлаштириб, кино таъсиридаги сайёҳлар сонини сезиларли оширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

АҚШ вертолёти уриб туширилди, АҚШ жавоб қайтаришга тайёр

Дональд Трампнинг билдиришича, Эрон томонидан AH-64 Apache уриб туширилгани ортидан АҚШ жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади.

Зеленский Путинга йўллаган мактубдан кейин “керакли натижа” олганини айтди

Владимир Зеленский маълум қилишича, у бир ой давомида бир қатор расмий мактублар йўллаган — жумладан Оқ уй, АҚШ Конгресси, Европа Иттифоқи ва Владимир Путинга.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати мулозимлари ўз телефонларини мажақлашни бошлаб юборди

Аввалроқ “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида фармон чиқарганди.

Зеленский: Россия “урушни ўз уйида ҳам ҳис қилади”

Владимир Зеленскийнинг баёнотига кўра, Россия ҳар куни ўртача 650 тага яқин дрон ва 35 дан 100 тагача ракета қўлламоқда.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Дастлабки суриштирув давомида у ўзининг онасига тегишли Тошкент туманидаги хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.