Ўзбекистонда тез орада автобусларда йўл ҳақини тўламаган йўловчиларни сунъий интеллект орқали аниқлаш тизими йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 14 май куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Билдирилишича, жорий йилда тўрт ой ичида 50 мингдан зиёд фуқаро Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламагани аниқланган. Уларнинг 70 фоизи талабаларни ташкил этган.
“Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, чиптасиз йўловчиларни сунъий интеллект орқали назорат қилиш режалаштирилмоқда.
“Сунъий интеллект ёрдамида йўловчиларни йўл ҳақини тўламаганлигини назорат қиладиган ечим ишлаб чиқилган. Барча маълумотлар бизда бор. Қайси йўналишда сурункали равишда қайси йўловчи тўламаётганигача биламиз”, дейди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Бошқарув раисининг рақамлаштириш ва сунъий интеллект жорий этиш бўйича маслаҳатчиси Шоҳруз Хожиев.
Унинг билдиришича, йўловчиларнинг барча ҳаракатларини автобуслардаги камераларга интеграция қилинган сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш мумкин. Унинг айтишича, СИ орқали ҳар бир эшик ёнига ўрнатилган тўлов аппаратининг ёнидан ўтган йўловчи алоҳида таҳлил қилинади.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.