Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеевнинг сўзларига кўра, Германиянинг янги федерал ҳукумати Киевни қўллаб-қувватлашни "кам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан" оширган, бироқ тафсилотлар энди оммавий равишда очиқланмаяпти. Шу билан бирга, Макеев 500 км гача масофага учувчи "TAURUS" қанотли ракеталарини Украинага бериш рад этилгани уруш бориши учун энди ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмаслигини айтди.
"Ушбу турдаги ракеталар ҳали ҳам алоҳида ҳарбий нишонлар учун самарали бўлиши мумкин эди, бироқ ўзимизнинг инновацияларимиз туфайли муҳокамалар ўзгарди ва Украина энди TAURUS'га у қадар қаттиқ муҳтож эмас.
Биз аллақачон анчадан бери бу борада ўз имкониятларимизга эгамиз — дронлар ва қанотли ракеталар ёрдамида Россия ортидаги 1500 дан 2000 километргача бўлган чуқурликдаги нишонларга зарба бермоқдамиз", — дея тушунтирди украин дипломати "Tagesspiegel" газетасига берган интервьюсида.
Макеев, шунингдек, Германия ва Европанинг бошқа компаниялари билан биргаликдаги ишлаб чиқариш истиқболда Tomahawk ракеталарининг ўрнини босиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни билдирди (АҚШ маъмурияти баёнотига кўра, ушбу ракеталарни энди Германия ҳудудида жойлаштириш режалаштирилмаяпти).
"ЕИ ва NATO Европа қитъасида Россияни тийиб туриш учун ўз ҳарбий салоҳиятига эга бўлган Украина уларга жуда зарурлигини борган сари чуқурроқ англамоқда", — дея таъкидлади элчи.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.