Жанубий Кореяда аёллар сув ости кемасида хизмат қилиши мумкин

Жанубий Кореяда аёллар сув ости кемасида хизмат қилиши мумкин

Корея Республикаси денгиз флоти аёлларнинг сув ости кемаси экипажи аъзоси сифатида хизмат қилишига қўйилган тақиқни бекор қилувчи қарорни тайёрламоқда.

Бу ҳақда “Naval News” ёзган. Дастлабки уч аёлдан иборат экипаж 2024 йил энг янги “KSS III Dosan Ahn Changho” сув ости кемасида ишлаш учун тайёргарлик кўрмоқда. Бунгача жамоа бир йиллик малака ошириш курсидан ўтади.

“Аёллар масаласи”да ҳал қилувчи қарор июнь ойи охирига режалаштирилган денгиз флоти сиёсий конференциясида қабул қилиниши кутиляпти.

Аввалроқ Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги аскарларнинг мобил телефондан фойдаланиш вақти узайтирилишини айтганди. Айни мақсадда ҳарбий қисмда мобил қурилмадан фойдаланишнинг уч хил – битта, иккита ва чексиз оралиқли тартиби синовдан ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!