Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея билан чегарада машғулотлар ўтказди

Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея билан чегарада машғулотлар ўтказди

Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея билан чегара яқинида кенг кўламли ўқув-машғулотларни амалга оширди.

Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, бугун Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги чегарадан 25 километр жанубда жойлашган ҳудудда ҳозиргача ўтказилган энг йирик машғулотларни амалга оширди.

Машқларга 2500 нафар ҳарбий хизматчи ва 600 га яқин техника жалб қилинган.

Жанубий Корея К2 асосий жанговар танклари, К21 пиёда жанговар машиналари, Ф-35 қирувчи-бомбардимончи самолётлари, Е-737 эрта огоҳлантириш ва кузатув самолётлари, АР-64 ва АР-1С ҳужум вертолётлари, К9А1 ўзиюрар гаубитсалари, кўплаб ракета тизимлари, камикадзе дронлари ва ракета тизимларидан фойдаланган.

АҚШ М270А1 универсал ракеталарини, М1135 радиациявий, кимёвий ва биологик разведка воситаларини ва АН-64 вертолётларини юборди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!