Маҳаллий вақт билан 9 июндан 10 июнга ўтар кечаси Шимолий Корея Жанубий Корея ҳудудига чиқинди билан тўлдирилган 310 га яқин ҳаво шарларини учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Ёнҳап агентлиги хабар берди .
«Айни дамда ҳавода ҳаво шарлари йўқ. Уларга ахлат - чиқинди қоғоз ва полиетилен пакетлар ортилган. Ҳозирча таҳлилларга кўра, хавфли моддалар аниқланмаган», - деди Жанубий Корея ҳарбийлари.
КХДР етакчисининг синглиси Ким Ё Чен аввалроқ таъкидлаганидек, 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси КХДР 1400 та ҳаво шарлари ёрдамида чегарадан Жанубий Кореяга 7,5 тонна қоғоз чиқиндисини жўнатган. «Режага кўра, 9 июнь куни жавобимизни тўхтатиш эди, бироқ вазият ўзгарди», деди у якшанба куни чегарада Жанубий Корея овоз кучайтиргичлари қайта ишга туширилганига таяниб.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.