Эроннинг "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоасинниг бугунги машғулотида ОАВ вакиллари билан суҳбатда бўлди.
"Терма жамоада тайёргарлик учун кўп вақт йўқ. Шунга қарамасдан, терма жамоа муҳитига тезроқ киришиб олишимиз керак. Чунки олдимизда жуда ҳам керакли ва муҳим ўйинлар турибди. Худо хоҳласа, тайёрмиз.
Абдуқодир "планка"ни жуда ҳам кўтариб юборди. Бундан хурсандмиз. Агар жаҳон чемпионатига чиқсак, бу ҳолат ўзбек футболчиларига ҳам, ўзбекистонлик мухлисларга ҳам яхши бўлади. Боиси, Европа футболи мутахассислар энди ўзбекистонлик ўйинчиларни диққат билан кузатишади. Натижада бошқа футболчиларнинг Европа клубларига ўтиш имконияти ошади. Остон Ўрунов, Аббос Файзуллаев каби ўйинларда бунинг учун катта имконият бор.
Қирғизистон — яхши рақиб. Уларни ҳурмат қиламиз. Ҳозирги пайтда рақибни менсимасдан майдонга тушсак, ютқазиб қўйишимиз мумкин. Бундан ўйинларнинг кўпини кўрганмиз. Лекин ўз уйимизда қандай жамоа эканимизни, қандай футболчиларга эга эканимизни, қандай мухлисларимиз борлигини кўрсатиб қўйишимиз керак. Мухлисларимиз биздан ғалаба кутиб турганини биламиз. Уларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман", — деди Жалолиддин Машарипов.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Россия АҚШ билан кенг кўламли келишув тузишга интилмоқда. Бу келишув Москванинг постсовет ҳудудидаги, жумладан Украинадаги таъсир доираларини тан олиш ҳамда Европадаги мавқеини мустаҳкамлашни ўз ичига олиши мумкин.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.