Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўз берди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўз берди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг янги таркиби томонидан Президент тақдимномасига мувофиқ пойтахт ҳокими этиб тасдиқланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев билдирилган ишончни оқлаш учун ишлашини таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг янги таркиби биринчи сессиясида чиқиш қилган Жаҳонгир Ортиқхўжаев билдирилган ишончни адолат, имон ва садоқат билан оқлашга, ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудудда ҳар бир соҳани ривожлантиришга Президентга сўз берган.

Шунингдек, Ортиқхўжаев уни қўллаб-қувватлаганликлари учун партияларнинг Тошкент шаҳар кенгашидаги вакилларига миннатдорлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!