"Пахтакор"нинг кечаги машғулотларига клуб раиси Жаҳонгир Абидович ташриф буюрди. 2025 йилда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган "Пахтакор" нималарга эришиши кераклигини машғулот якунига етганидан кейин Жаҳонгир Абидовичнинг ўзи футболчиларга тушунтирди.
"Биз Сизларга футбол ўйнашингиз учун барча шароитларни яратиб берамиз. Шунинг учун ҳам Европа ҳавосидан нафас олган мутахассисларни жалб қилдик. Менинг ниятим Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧда иштирок этсин ва "Пахтакор" мухлислари терма жамоа сафида Сизлардан имкон қадар кўпроғингизни таркибда кўриб ҳурсанд бўлсин. 2024 йилги мавсумни унутамиз. Биздан мухлислар қандай ҳолатда бўлмайлик чемпионликни кутишади. Бу йилги таркибимиз энг яхшиларидан деб биламан. Ёшларнинг олдига Игорь Сергеев ва Ироқ терма жамоасидан Башарни қўшдик. Бу ерда Алижонов, Собирхўжаев ва Ҳамдамов каби кучли футболчиларимизни сафимизда олиб қолдик", - дейди Жаҳонгир Абидович.
Суҳбат жараёнида Жаҳогир Абидович, Педру Морейрадан яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўради. Ўз навбатида португалиялик мутахассис қўл остидаги шогирдлари билан фақат максимал натижа учун курашишини такидлаб ўтди.
Тез кунларда "Пахтакор" сафи ҳориждан келадиган янги футболчилар билан тўлиши кутиляпти.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.
АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .
Колумбия университети профессори Жеффри Сакс Нетаняҳуни Сурия ва Ироқдаги уруш учун жавобгарликда, шунингдек, АҚШни Эрон билан тўқнашувга ундашда айблаган.
Россия-Украина урушида қурбон бўлган аскарларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки экспертлар буни "ҳикоялар уруши" деб аташади. Аниқ нарса шуки, Россия Иккинчи Жаҳон Урушидан бери ҳар қандай урушдан кўра кўпроқ аскарларини йўқотди.