Жаҳонга машҳур яна бир ўзбек миллиардери

A A A
Жаҳонга машҳур яна бир ўзбек миллиардери

Жаҳонга машҳур бизнесмен ҳамюртларимиздан – Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов, Фаттоҳ Шодиев ҳақида кўпроқ биламиз. Улар билан сайтимиз саҳифаларида танишгансиз. Бугун эса Ўзбекистондан чиққан яна бир миллиардер – Алижон Раҳмонович Иброҳимов ҳақида маълумот берамиз.

Алижон Иброҳимов МДҲ ҳудудидаги йирик «Eurasian National Resources Corporation» компаниясининг асосчиларидан бўлиб, компания ҳаммуассиси, Қозоғистоннинг энг йирик ишбилармон, тадбиркорларидан бири ҳамда «Евроосиё банки» Акциядорлик жамияти директорлар Кенгашининг ҳам аъзоси.

А.Иброҳимов 1954 йили 5 июнда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган. 

Ҳа, машҳур хушовоз хонанда ва истеъдодли созандаларни берган Фарғона, Марғилон бугун ишбилармон, тадбиркорлар маскани ҳам ҳисобланади.

“Forbes” журналининг берган маълумотига қараганда, марғилонлик бизнесмен Алижон Иброҳимов ҳозир 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ эгасидир.

1970-1974 йиллар Алижон Иброҳимов Москва ветеринария Академиясини, Москвадаги Серго Орджоникидзе номидаги бошқарув институтини тамомлаган. Алижон Иброҳимов конлардан маъдан қазиб олиш ва ишлаб чиқариш – металл, темир бизнеси билан шуғулланади. Айни тадбиркорлик билан жиддий шуғулланиш учун ветеринария касби камлик қилаётганини сезиб, Москвадаги Серго Орджоникидзе номидаги бошқарув институтини тамомлайди. Шундай қилиб икки касбга эга бўлган Алижон Иброҳимов «Kazakhstan Mineral Recourses Corporation Investment» ТООсининг вакили бўлиб, «ПФК „Кара-Тас-АА» ТООсининг бош директори лавозимларида ишлади. 1974-1989 йиллар Иттифоқ “Центросоюз” ташкилотининг Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳридаги вакили бўлиб хизмат қилди.

Унга “Eurasian Resources Group” (ERG) компаниясининг 20,7 фоиз улуши, “International Mineral Resources II B.V.” (IMR)нинг 33,3 фоиз акциялари, таркибида банки бўлган «Евроосиё молия компанияси» Акциядорлик жамияти акцияларининг ҳам 33 фоизи унга тегишли. Шунингдек, «Евроосиё ишлаб чиқариш компания”си Акциядорлик жамияти акцияларининг ҳам учдан бири унга қарашли.

Алижон Ибриҳимов «ПФК «Кара-Тас-АА» ТООда, «Центрсоюз» ва бошқа бир қатор корхона ва идораларда фаолият юритган. 

Таниқли мультимиллионер аввалги ҳамкори Машкевич билан қўшма савдо бизнесга асос солди. Кейин уларга Жиззахлик тадбиркор Фаттоҳ Шодиев ҳам қўшилди.

Машкевич, Иброҳимовлар бизнесини Қозоғистонда Совет Иттифоқи тарқаб кетишидан икки йил аввал — 1989 йилда бошлаган эдилар. Улар аввал ака-ука Черныхларнинг “Transworld Group”ида ишлаб, сўнг “Айведон” компаниясини ва Евроосиё банкини таъсис этишди. 

Уч йилдан кейин ҳамкори “Transworld Group” компанияси солиқ тўламаганликда айбланиб Қозоғистондан чиқариб юборилди. Қозоғистоннинг маҳаллий рангли металлургия корхоналари, кўмир, темир ва полиметалл конлари Иброҳимов-Машкевич бизнес гуруҳининг қўлида бўлиб қолди.

Алижон Иброҳимов (А.Иброҳимов, А.Машкевич, Ф.Шодиев)дан иборат машҳур “Евроосиё учлиги”да Қозоғистон фуқаролигига эга бўлган ягона вакил бўлиб ҳисобланади.

Алижон Иброҳимовнинг гапига қараганда, унинг дунёқараши, феъл-атвори, табиати либерал-демократ. Аммо бизнесменнинг Швейцариядаги битта хатти-ҳаракати феъл-атворининг янги қирраларини очиб берди. Миллиардернинг Цюрих кўли бўйидаги вилласини скваттерлар* бесўроқ эгаллаб оладилар ва улар 4 минг квадрат метрли бўш ётган виллани эгаллаганлиги тўғрисида 57 ёшли олигархни илтимоснома руҳида ёзилган хат билан хабардор қилишади. 

Скваттерлар билан Иброҳимовнинг адвокати олиб борган музокаралар натижа бермагач, мулк эгаси ёзма ҳолда Цюрих полициясига мурожаат қилади. Иш полицияга ошганини эшитган скваттерлар виллани ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўладилар. Шундан сўнг Иброҳимовнинг одамлари вилланинг деразаларига темир панжаралар қоқиб, барча сантехникасини чил-парчин қилиб синдиришади, ошхона, пол ва плиталарини бузиб, яшаш учун ярамайдиган ҳолга келтиришади. 

* Скваттерлар – ётар жойи йўқ бўлган ва бўш ётган уй-жойларни эгаллаб юрадиган шахслар.

Скваттерлар кўл бўйлаб янги турар жой қидириб кетишади. Сабаби Цюрих кўли атрофида "кейинроқ керак бўлиб қолар”, деб шунчаки пулдорлар томонидан сотиб олинган жойлар кўп экан.

Алижон Иброҳимов 1989-1991 йиллар «Невада-Семипалатинск» МАД коммерция марказининг бош директори, 1998 йилдан “Евроосиё банки” Акционерлик жамияти директорлар кенгашининг аъзоси бўлиб иш юритди. 2001-2007 йиллар Евроосиё саноат ассоциацияси президиумининг аъзоси, 2002 йилдан “Казхром” ТНК Акциядорлик жамияти президенти, 2004 йилдан шу жамият директорлар Кенгашининг раиси, 2005 йилдан “Қозоғистон алюминийи” Акционерлик жамияти директорлар кенгашининг аъзоси, 2009 йилдан эса “Евроосиё банки” ҳам директорлар кенгашининг аъзосидир.

Алижон Иброҳимов 1992 йилдан таниқли ишбилармонлар: Александр Машкевич ҳамда Фаттоҳ Шодиев билан ҳамкорликда ишлай бошлади. 2009 йил 13 июлдан «Eurasian National Resources Corporation» (ENRC) 14,59 фоиз акциясига эга эди. "Россия президентининг дўстлари" даврасининг аъзоси ҳисобланмиш Алижон Иброҳимовнинг бизнес ҳамкасблари — Россия давлат компанияларининг раҳбарлари: Игорь Сечин («Роснефть»), Алексей Миллер («Газпром»), Герман Греф («Сбербанк»), Олег Белозеров («Россия темир йўллари»), Андрей Костин («ВТБ» банки) раҳбари ҳам бор. 

Рўйхатда шунингдек, «Россет» бошлиғи Олег Бедаргин, тадбиркор "USM Holdings" компаниясининг 48 фоиз акциясига эга бўлган унинг асосий акционери, «Мегафон» да ҳам улуши бўлган ва «Новый медиа холдинг», «Коммерсантъ» нашриёт уйи каби қатор медиактивлар эгаси, Mail.ru Groupда ҳам жиддий улуши бор бўлган Алишер Усманов, Россия телевидениеси Биринчи - «Первий канал»ида 24 % акцияси, «Евраза»да 31 % акцияси бўлган Роман Абрамович ва бошқалар бор. 

Биргина 2007 йилнинг ўзида Алижон Иброҳимов қарамоғидаги корхоналар 1 миллиардга яқин, аниқроғи — 800 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад кўрди. “Forbes” журналининг ёзишича 2,8 миллиард доллари бўлган Алижон Иброҳимов 2012 йили Россия миллиардерлари орасидан 418 ўринни эгаллаганди.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

Эронга қарши урушда АҚШ қанча маблағ зарар кўрганини биласизми?

Бу ҳақда Iran War Cost Tracker нашри хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида икки юк кемаси ҳужумга учради

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳатто айиқлар ҳам АҚШ аскарларига ҳужум қилмоқда

Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.

Вашингтон Теҳронга таклиф берди

АҚШ ва Эрон урушни якунлаш бўйича уч саҳифалик режани муҳокама қилмоқда.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.