Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг матбуот котиби тайинланди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг матбуот котиби тайинланди

Жангиров Жўрабек Қаршиевич Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Ж.Жангиров "Маърифат" ҳамда "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газеталарида, Ёзувчилар уюшмасида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида турли лавозимларда, шунингдек, Матбуот ва ахборот агентлигида матбуот котиби – ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!