Италияда қурғоқчилик юз бермоқда

Италияда қурғоқчилик юз бермоқда

Италиянинг қатор минтақалари қурғоқчилик сабаб табиий офат режимини эълон қилишга тайёрланмоқда. Мамлакатнинг шимолий ва марказий қисмида анчадан буён ёғингарчилик бўлмаяпти.

Rainews 24 телеканалининг хабар беришича, Италия ҳукумати душанба куни мажлис ўтказган. Мажлисда тегишли вазирликлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, иқтисодий ривожланиш ва ҳудудлар ишлари бўйича вазирликлари ҳамда фуқаро мудофааси хизмати вакиллари иштирок этган. Мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилиш таклифи ушбу мажлисда эълон қилинган.

Энг катта хавф Пьемонт ва Ломбардия вилоятларига таҳдид солмоқда, дейилади хабарда. Ушбу вилоятларда По дарёси оқиб ўтади, бу йил ёғингарчилик кам бўлгани ва Альп тоғида қор камлиги боис айни пайтда дарёда сув захираси 70 йил ичида энг қуйи даражасига тушиб қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    ➣Behruz Shukurov࿆✊
    Hammasiga insoniyatni o‘zi sababchi
    Bizga keldida shu yomgirlar😄😄😄😄😄😄😄😄