Италияда карнавал мавсуми очилди

Италияда карнавал мавсуми очилди

Венецияда карнавал мавсуми очилди. Байрам пандемиядан сўнг илк бор аввалгидек ўтказилмоқда, деб хабар беради euronews.com.

Карнавал дастурида - қайиқлар паради, чиройли саройлардаги болалар, Арсенал верфлари ва Сан-Марко майдонидаги мусиқий чиқишлар мавжуд. Ташкилотчилар венецияликлар ва сайёҳларни костюм танлашда ижодий бўлишга чорлади. Бу йилги мавзу - астрологиянинг шахсга таъсири ва мунажжимлар башорати белгиларининг «экстравагант» намойиши.

Шаҳардаги аксарият тадбирлар бепул, палаццодаги оқшомларга чипта олинади.

Венеция ва бошқа лагуна шаҳарларида байрамлар 21 февралгача давом этади.

Апенниндаги яна бир катта карнавал Тоскана минтақасидаги - Виареджода бошланди. Маҳаллий миқёсда бу карнавал Венециялик карнавалга қараганда ёшироқ - бу йил 150 ёшга тўлади. Лигурия денгизи соҳилидаги карнавалнинг асосий хусусиятларидан бири - бу машҳур одамларнинг папье-маше фигуралари парадидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!