Италиянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш идораси TikTok ижтимоий тармоғининг барча италиялик фойдаланувчиларининг ёшини аниқ аниқлаб бўлмайдиган аккаунтларини вақтинча блоклаб қўйди, деб хабар беради РБК.
Чеклов 15 февралгача давом этади. Тақиққа Палермода 10 ёшли қизнинг ўлими сабаб бўлди. Қиз TikTok'да машҳурликка эришишни ният қилган бўлиши мумкин.
Тафсилотларга кўра, Италиянинг La Repubblica газетасининг ёзишича, қариндошлари қизни ҳаммомда ҳушсиз ҳолда топишган. Бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, шифокорлар уни қутқара олмадилар. Тахминларга кўра, қиз ўз-ўзини бўғишни акс эттирган челленжда қатнашган. Италия прокуратураси ўз жонига қасд қилиш тўғрисида иш очди.
TikTok маъмурияти вакили эса ўзларининг ижтимоий тармоқларида бундай челенж йўқлигини таъкидлади. "Биз хавфли бўлиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни рағбатлантирадиган ёки тарғиб қилувчи ҳар қандай челленжга йўл қўймаймиз", деди у.
Ижтимоий тармоқ марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва унинг ўлими ҳолатларини текширишда ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.