Италия футболи атрофидаги машмашалар янги босқичга чиқди: мамлакат клублари ва терма жамоалари УEФА шафелигидаги барча мусобақалардан четлатилиш хавфи остида қолди. Corriere della Serra нашрининг ёзишича, бунга Италия ҳукуматининг футбол ишларига эҳтимолий аралашуви сабаб бўлиши мумкин.
Гап шундаки, Италия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ва маҳаллий футболни ларзага келтирган ҳакамлик можаролари фонида Спорт вазирлиги қатъий чоралар кўришни режалаштирмоқда. Хусусан, федерацияга ташқи комиссар тайинлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бироқ УEФА бундай сценарийга қатъиян қарши. Европа футбол иттифоқи 22 июнга белгиланган федерация президентлиги учун сайловлар «дунёвий» ҳокимиятнинг аралашувисиз ўтишини талаб қилмоқда.
Агар сиёсатчилар футбол бошқарувига бевосита аралашадиган бўлса, УEФА буни низом бузилиши деб баҳолайди. Бу эса нафақат клубларнинг еврокубоклардан четлатилишига, балки Италиянинг Евро-2032 мезбонлигидан маҳрум этилишига ҳам олиб келиши мумкин.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.