Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Сандра Саржент бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашувда IT-таълимни ривожлантириш, мамлакатнинг рақамли инклюзиясини ошириш ва IТ-таълим дастурларини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли масалаларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланаётган “Uzbekistan Digital Inclusion" лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа мамлакатда рақамли инклюзияни кенгайтириш, яъни технологиялар ва рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятларини аҳоли учун кенгроқ очиб беришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида ҳудудлар аҳолисининг IT-технологияларга кириш имкониятларини кенгайтириш, рақамли бўлинишни камайтириш, шунингдек, барча ижтимоий гуруҳлар учун рақамли инфратузилмани ривожлантириш кўзда тутилган.
Бу лойиҳа, аввало, Ўзбекистондаги технологик ўзгаришларни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Мамлакат ҳудудларида интернет ва технологиялар билан тенг таъминланиш даражасини ошириш орқали аҳолининг турли қатламларига рақамли дунёдан фойдаланиш имкониятларини яратади.
Учрашув давомида IT-таълим соҳасидаги ташаббуслар муҳим мавзулардан бири сифатида кўриб чиқилди. Томонлар Ўзбекистоннинг IT-таълим соҳасини кучайтиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масаласини батафсил муҳокама қилди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.