Истанбулда фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этган ўзбекистонлик қўлга олинди

Истанбулда фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этган ўзбекистонлик қўлга олинди



Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 6 май куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган, фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган, 1979 й.т. РАХИМОВ ОЗОД САДУЛЛОЕВИЧ бугун Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади. Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади. Шу билан бирга, кейинги вақтларда АҚШ, Канада ёки Европа давлатларга бориш учун виза расмийлаштириб бериш важи билан фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонамизга келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан ОГОҲ БЎЛИШЛАРИ СЎРАЛАДИ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!