Иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади
Тошкент шаҳрида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни қабул қилган қарорда белгилаб қўйилган.
Қарорга кўра, нархлар 15 фоизга оширилади. Жумладан, аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 121 617 сўм/Гкал бўлади.
Шу билан бирга юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади –1 Гкал учун 244 497 сўмга.
Янги тарифларнинг амалга киритилиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).