Исроилнинг Ғазодаги тажовузлари юзасидан бешта давлат Халқаро жиноий судга мурожаат қилди

Исроилнинг Ғазодаги тажовузлари юзасидан бешта давлат Халқаро жиноий судга мурожаат қилди

Беш давлат Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумларини тергов қилишни талаб қилиб, Халқаро жиноий суд прокуратурасига мурожаат қилди.

Бу ҳақда ХЖС сайтидаги хабарда айтилади.

Бу талаб Бангладеш, Боливия, Жибути, Комор ороллари ва Жанубий Африка томонидан қилинган.

Баёнотда қайд этилишича, Рим статутига мувофиқ, иштирокчи-давлат бошқа иштирокчи давлат ҳудудида содир этилган жиноятларни тергов қилиш учун ХЖС прокуратурасига мурожаат қилиши мумкин.

2021 йил 3 мартдан бошлаб ХЖС 2014 йил 13 июндан бери Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда содир этилган суд юрисдикцияси доирасидаги жиноятларни тергов қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!