Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниядаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди
![Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниядаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниядаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди](/photos/news/MycyzcIOreMNKxT.jpeg)
Испания бош вазири Педро Санчеснинг баёнотлари туфайли Исроил Мадриддаги элчисини чақириб олди.
Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Асоссиз айбловларни такрорлаётган Испания Бош вазирининг ғазабланган сўзларидан сўнг, мен Исроилнинг Испаниядаги элчисига қўнғироқ қилдим ва маслаҳатлашиш учун Қуддусга қайтишини айтдим", - дея таъкидлади у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).