Исроил Сурияга ракета ҳужумини бошлади

Исроил Сурияга ракета ҳужумини бошлади

22 июлга ўтар кечаси Хомс вилоятидаги Суриянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Исроилнинг ракета ҳужумини қайтарди, дея хабар бермоқда РИA Новости Сурия давлат ОAВларига таяниб.

Пайшанба куни кечқурун яҳудий давлатидан Сурияга бир нечта ракеталар отилди. Қурбонлар, жароҳатлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот ҳали тақдим этилмаган.

Бир неча соат олдин Сурия оммавий ахборот воситалари Aл-Ҳасеке провинциясидаги бир қишлоққа Aмериканинг учувчисиз ракетаси ҳужуми ҳақида хабар берди, бу эса дастлабки маълумотларга кўра уч кишини ўлдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!