Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ иерархиясини тўлиқ очиб бериш мақсадида йиллар мобайнида терабайтлаб тасвирлар йиққан

Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ иерархиясини тўлиқ очиб бериш мақсадида йиллар мобайнида терабайтлаб тасвирлар йиққан

Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ гуруҳининг аъзолари, уларнинг жойлашуви ва иерархиясини тўлиқ очиб бериш мақсадида йиллар мобайнида терабайтлаб тасвирлар йиққан — Financial Times.

Маълумотлар, хусусан, гуруҳ аъзоларининг оила аъзолари телефонларидан ва ҳатто овозларни ёзиб оладиган замонавий телевизорларнинг масофадан бошқариш пултларидан олинган.

Аммо катта маълумотлар оқими Ҳизбуллоҳнинг Суриядаги урушда президент Башар ал-Ассад томонида қатнашган вақтда олинган.

Нашр манбаларининг айтишича, Исроил ўтган йилнинг октябр ойида Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилишга тайёр бўлган, бироқ ҳавога кўтарилган самолётлар Қўшма Штатлар талабига биноан қайтарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!