Исроилнинг янги мудофаа вазири Исраэль Кац Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинган барча одамларни қайтариш, шунингдек, бу гуруҳ ва Ливандаги шиа “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг мағлуб этиш урушнинг асосий мақсадлари эканини айтиб ўтди.
“Биз душман устидан ғалаба қозониш ва уруш мақсадларига эришиш учун биргаликда ҳаракат қиламиз: барча гаровга олинганларни қайтариш асосий мақсад, Ғазо секторида ҲАМАСни йўқ қилиш, Ливанда “Ҳизбуллоҳ”ни мағлуб этиш, Эрон тажовузинини тўхтатиш ва шимол ва жануб аҳолисининг ўз уйларига хавфсиз қайтиши”, деб ёзди Исроил Кац ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Сешанба куни эрталаб Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху мудофаа вазири Йоав Галантни улар ўртасида ишончга путур етгани ва пайдо бўлган келишмовчиликлар нуқтаи назаридан ҳарбий кампанияни бир хилда давом эттира олмагани сабабли ишдан бўшатилганини эълон қилди. Мудофаа вазири лавозимини амалдаги ташқи ишлар вазири Исроил Кац эгаллади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.