Исроил Ҳизбуллоҳга эронлик жосусни киритди

Исроил Ҳизбуллоҳга эронлик жосусни киритди

Исроил «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг қаерда эканлиги ҳақидаги хабарни тугатилган куни гуруҳга киритилган эронлик агентдан олди, деб хабар бермоқда Франциянинг Le Parisien нашри.

Тугатиш куни яқинда тугатилган Ҳизбуллоҳ жангарисининг дафн маросими Насруллоҳ бункеридан унчалик узоқ бўлмаган жойда бўлиб ўтди. Дафн маросимидан кейин Насруллоҳ, Эрон генерали Нилфорушан ва Ҳизбуллоҳнинг 12 нафар юқори мартабали қўмондони бункерга йиғилди. Агент томонидан огоҳлантирилган Исроил разведкаси уларни доимо кузатиб турарди. F-35 самолётлари аллақачон ҳавода бўлиб, йўқ қилинишини кутишган.

Гуруҳнинг бутун ҳарбий раҳбарияти штаб-квартирага тўпланишини кутгандан сўнг, Исроил самолётлари ҳар бири икки тонна оғирликдаги олтита бомба ташлади. Натижада, Ҳизбуллоҳ бункери ўрнида 30 метр чуқурликдаги кратер пайдо бўлиб, вайроналар билан тўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!